Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Темир-терсакларни қайта ишлаш ҳамда Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмалари ишчи-ходимлари учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига саёҳат уюштирилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг маданий-маърифий дунёқарашини бойитиш, ишдан ташқари вақтда уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш ва жамоавий муҳитни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Ташриф давомида металлурглар марказдаги ноёб экспонатлар, тарихий қўлёзмалар ҳамда аждодларимизнинг дунё илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссасига оид экспозициялар билан яқиндан танишишди. Тарихий мерос ва кўргазмалар барчада чиндан ҳам катта таассурот қолдирди.
Энг муҳими, бу вақтинчалик тадбир эмас. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар учун мўлжалланган бундай саёҳатлар тасдиқланган режа асосида, бошқа цех ходимлари учун ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилади.
Металлурглар учун Ислом цивилизацияси марказига саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: