Фахрий металлурглар учун Тошкент бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

24 сентябрь куни Бекобод металлургия комбинатининг 30 нафар фахрий ишчи-ходими учун Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Тошкент шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат кўтаринки кайфиятда бошланиб, дастурнинг илк манзили пойтахтимизнинг энг гўзал масканларидан бири — муҳташам «Янги Ўзбекистон» боғи бўлди. Айни пайтда нуронийларимиз ушбу масканни зиёрат қилиб, унинг бетакрор муҳити ва гўзалликларидан баҳраманд бўлмоқдалар.
Мазкур саёҳат кўп йиллар давомида металлургия соҳасида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилган фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромнинг амалий ифодасидир.
Зеро, ўзининг кўп йиллик меҳнати, бой тажрибаси ва ҳаётий сабоғи билан соҳа тараққиётига муносиб ҳисса қўшган нуронийларни эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш касаба уюшмасининг муҳим вазифаларидан биридир.
Саёҳат давомидаги қизиқарли лаҳзалар ва таассуротларни кузатишда давом этинг. Фото ва видео лавҳаларни саҳифамиз орқали ёритиб борамиз!

Print Friendly, PDF & Email