Комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бир гуруҳ ишчи-ходимлар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бепул маърифий саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар марказда жамланган ноёб тарихий экспонатлар, бой кутубхона фонди ҳамда аждодларимизнинг жаҳон илм-фани, тиббиёт ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссасини акс эттирувчи экспозициялар билан яқиндан танишдилар.
Марказ гидлари ҳамроҳлигида ташкил этилган экскурсия давомида ишчи-ходимлар миллий тарихимиз, буюк алломаларимиз илмий мероси ва бой маънавий қадриятларимиз ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундай маърифий саёҳатлар ходимларнинг маданий-маънавий дунёқарашини бойитиш, тарихий меросимизга бўлган ҳурматини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Комбинат ишчи-ходимлари учун маданий-маърифий йўналишдаги бундай тадбирлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан келгусида ҳам изчил давом эттирилади.
Металлурглар учун Ислом цивилизацияси марказига маърифий саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: