Навоий вилоятида жойлашган “O‘z Minda” МЧЖ корхонасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбир Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “UzAutoSanoat” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўрганиш ишлари корхона раҳбари И. Қаландаров иштирокида амалга оширилиб, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мавжуд ҳолат атрофлича таҳлил қилинди.
Жумладан, ўрганиш давомида корхонада меҳнат муҳофазаси тизимининг ташкил этилганлиги, ишчи-ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари яратилганлиги, уларнинг махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси, меҳнат хавфсизлигига оид ҳужжатлар ва йўриқномаларнинг юритилиши, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳудудларининг санитария-гигиена ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунлари бўйича ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ходимлар учун муносиб ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш юзасидан корхона масъулларига жойида амалий ва услубий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Таъкидлаш жоизки, меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат муҳитини шакллантириш касаба уюшмаларининг устувор вазифаларидан биридир.
Хавфсиз меҳнат — инсон ҳаёти ва саломатлиги кафолати!
“O‘z Minda” МЧЖда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳолати ўрганилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: