“O‘z Erae Alternator” МЧЖда меҳнат хавфсизлиги чоралари ўрганилди.

Навоий вилоятида фаолият юритаётган “O‘z Erae Alternator” МЧЖ корхонасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “UzAutoSanoat” АЖ масъуллари ҳамкорлигида ўтказилиб, унда ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди.
Ўрганиш давомида корхонада меҳнат муҳофазаси тизимининг ташкил этилганлиги, ишчи-ходимлар учун яратилган қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари, уларнинг махсус кийим-бош ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси, техника хавфсизлигига оид ҳужжатлар ва йўриқномаларнинг юритилиши, шунингдек, иш жойларининг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунлари бўйича ишлаб чиқариш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда меҳнат шароитларини янада яхшилаш мақсадида корхона раҳбарияти ва масъул ходимларига жойида ҳуқуқий ва услубий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, мавжуд масалаларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш касаба уюшмасининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Хавфсиз меҳнат — инсон қадри, ҳаёти ва саломатлиги кафолатидир!

Print Friendly, PDF & Email