Куни кеча II-Мажлис йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Кенгаш аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда фаол касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.
Мажлисда биринчи бўлиб «Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016 йил 10 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида Республика Кенгашининг ҳисоботи» тингланди. Маърузани Кенгашнинг тармоқ бўйича масъул ходими Ш. Исроилов ўқиди. Маърузадан сўнг сўзга чиққанлар касаба уюшмаси томонидан олиб борилган ишларни маъқуллаб, ҳисоботни қабул қилишни тавсия этишди.
Мажлиснинг иккинчи масаласи қилиб Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раис ўринбосарини сайлаш кўтарилди. Овозга қўйилган номзод — Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси ва жамоатчилик асосидаги раис ўринбосари Исроилов Шоикром Шоумарович бир овоздан раис ўринбосари этиб сайланди.
Тадбир якунида сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Р.Самарбеков, Кенгашнинг УКУФК тизимида тутган алоҳида ўрни, Кенгаш томонидан қилинган ишлар хақида тўхталиб ўтиб — Ш. Исроиловни Кенгаш раиси ўринбосари лавозимига энг лойиқ номзод эканлигини таъкидлаб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: