Республика Кенгаши “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови»ни элон қилади

    Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқ корхоналари  ўртасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови» элон қилинди.

      Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади.

      Биринчи босқич – ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассислар ўртасида ўтказилади. Биринчи босқичга ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси якун ясайди.

    Иккинчи босқич – тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши тизимига қарашли ташкилотлар ўртасида ўтказилиб, унда ҳар бир ҳудудда тармоқ бўйича энг яхши деб топилган ташкилот, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар қатнашади. Иккинчи босқичга тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши комиссияси якун ясайди.

  Учинчи босқичда – тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари иштирок этадилар. Учинчи босқичга Федерациянинг кўрик-танлов якунларини умумлаштириш комиссияси (матнда кейинги ўринларда – Федерация комиссияси) якун ясайди.

   Кўрик-танлов бўйича янада тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун Республика Кенгашига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Print Friendly, PDF & Email