Металлургдан чиқган жаҳон чемпиони

   2019 йил 21-24 март кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида спортнинг жанговор Самбо тури бўйича жахон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

  40 дан ошиқ давлатлардан спортчилар иштирок этган мазкур халқаро мусобақада 57 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси сафида комбинатимизнинг асосий ишлаб чиқариш цехи электрда пўлат эритиш цехи ёш ишчиси ва “Ёшлик” спорт мажмуаси тарбияланувчиси Сирожидин Анорқулов олтин медални қўлга киритиб жахон чемпиони деган номни қўлга киритди.

 Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитасида чемпионни ва унинг мураббийлари тақдирланишди. Чемпионга касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов томонидан зарбоп тўн, ташаккурнома ва эсдалик совғалар ҳамда мураббийларга ҳам эсдалик совғалар топширилди. 

  Биз комбинатимизда металл эритишдек машаққатли меҳнат қилиш билан бирга спорт билан ҳам шуғулланиб жахон чемпиони бўлган мана шундай ёшларимиз билан фахрланамиз!

«Ўзметкомбинат» АЖ ташкилий

ишлар бўйича мутахассис.

Бегзод Қодиров

Print Friendly, PDF & Email