Халқ ислоҳотлар самарасини бугун ҳис этиш керак

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўришлари белгиланган. Қонун устуворлигини таъминлашни ўзининг асосий вазифаси деб билган ҳар қандай давлат қонунларнинг, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқчиллигига, бошқача айтганда, амалийлигига алоҳида эътибор қаратади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги маърузасида мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бугун юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳада амалга оширилмоқда. Албатта, бугун шиддат билан ривожланиб бораётган муносабатлар жараёнида, аҳолимизнинг онги-тафаккури ўсиб бораётган бир пайтда эскича фикрлаб ишлайдиган давр ўтганлигини гувоҳи бўламиз. 

Амалаг оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада кучайтириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида, халқ томонидан билдирилган таклифлар ва истакларни инобатга олган ҳолда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарилишида, мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатидан янги ёндашувларни бошлаб берган ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, халқ иродасини ифода этишнинг янги механизмлари бугунги ислоҳотларимизнинг самараси таъминланмоқда. Бунда, айниқса, давлат ҳокимияти тизимида янги институт – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, жойларда Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг самарали тизимига айланди.

Бу жараёнда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилингани, шу асосда аҳоли учун мақбул бўлган усуллар – “ишонч телефонлари” ва тезкор алоқа телефонлари орқали ҳамда видеоконференцалоқа воситасида мурожаат қилиш тартиби жорий этилди. Айниқса, фуқароларнинг давлат органлари ва муассасаларига, халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида оммавий учрашувларда мурожаатларни қабул қилиш тартиби белгиланди.

Давлат ва халқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш  мақсадида «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган принципнинг жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётгани эътиборга молик. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мазкур масала юзасидан ҳам алоҳида тўхталиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси ўсиши, кўпгина муаммолар ҳал қилиниши билан Халқ қабулхоналарига мурожаатлар камайиб боради. Шунинг учун бу қабулхоналар имкониятларини давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига йўналтирилиши билдирилди.

Дарҳақиқат, Фармон мазмун-моҳияти ҳақида мушоҳада юритиб таъкидлаш жоизки, фуқароларимизга давлат хизмати кўрсатишнинг ҳолати атрофлича таҳлил этилган ҳолда, соҳадаги муаммоларни бартараф этиш борасида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари белгиланганлиги эътиборга сазовордир.

Айниқса,  давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштириш назарда тутилмоқда.

Эътиборли томони шундаки, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш фуқароларнинг давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатига муносабатини таҳлил этиш ва такомиллаштириш имконини яратади.

Хулоса қилиб, таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ҳис этишига, давлат органлари фаолияти даражасини оширишга, давлат органларининг халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилишни янги босқичга кўтаришига хизмат қилмоқда.

А.Умаралиев,

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати

Print Friendly, PDF & Email