Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш мумкин.

Дунёнинг барча мамлакатларида 1996 йилдан бошлаб  меҳнат мухофазаси куни ўтказиб келинмоқда. Ҳалқаро меҳнат ташкилоти томонидан Бутунжаҳон жамоатчилиги эътиборини меҳнат муҳофазаси бўйича хал этилиши лозим бўлган муаммолар миқёсига қаратишга ва меҳнат муҳофазаси маданиятини оширишга ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ва касалликларни камайтиришга эришиш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Ҳар куни дунё бўйича ўртача 5 минг киши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ва касалликлардан ўлмоқда, бу бир йилда 2 дан 2.3 млн. ташкил этади, булардан 350 мингтаси ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва 1.7-2 миллионтаси ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликлар билан содир бўлмоқда.

Мен бугун УКУФКнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган йиғилишида келтирилган рақамларга тўхталиб ўтмоқчиман. 2015 йилда ишлаб чиқаридаги оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар сони 252 тани ташкил этган, 76 та ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисада 89 нафар киши халок бўлган ва 163та ходим оғир жарохатланган.Бундан ташқари 6127 нафар киши 18 турдаги касб касалликларига чалинган.

Аммо бу рақамлар кўпгина ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ходисалар ва касалликлар ўз ичига олмаган, бунинг сабаблари иқтисодиётнинг реал секторидагина содир бўлган бахтсиз ходисаларгина хисобга олинади, баъзи касалликлар ёш ўтгандан сўнг, ишчи нафақага чиққандан кейин (юрак, қон томир ва рак касалликлари) ривожланади ва булар ҳисобга киритилмаган.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қатъий меъёрларни тадбиқ этиш нафақат меҳнаткашларни балки барча иш берувчиларнинг манфаатларига тўғри келади.

  • Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мумкин;
  • Бахтсиз ходиса ўз-ўзидан содир бўлмайди;
  • Касалликларни келиб чиқишига сабаблар бор;
  • Бахтсиз ҳодисаларни хам сабаби бор.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган ўлимга олиб келадиган 4 та асосий сабаб бор:

  1. рак касаллиги                                                        —        32%
  2. юрак томир касалликлари —        23%
  3. ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар —        19%
  4. юқумли касалликлар          —        17%.
  1. Асосий ва бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар:
  • Асбест;
  • Кимёвий канцероген моддалар;
  • Радиактив материалларнинг ионланган нурланиши, родон, ультрофиолет нурланиш;
  • кремний ва бошқа концероген чанги;
  • чекувчи билан бир хонада ишлаш (пассив чекиш);
  • Дизель, двигателлари ва қувватлаш ускуналари ишлаш жараёнида чиқадиган газлар.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ва касбга оид касалликларни олдини олиш бугунги кундаги асосий вазифалардан биридир. Халқаро Меҳнат Ташкилоти  меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси бўйича илмий асосланган статистикани келтиради.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ўлим, ногиронлик ва касалликлар статистикаси шуни кўрсатадики булар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ўлим, ногиронлик ва касалликлар статистикаси шуни кўрсатадики булар илаб чиқариш билан боғлиқ турли сабабли реакторлар оқибатида юзага келади.

2.Асосий ва бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар:

  • ёзиш ишлари, кунги ва меъёрланган меҳнат;
  • юқори талаб қўйиладиган, қатъий регламент жадвали асосида олиб боиладиган меҳнат тури;
  • шовқин;
  • жароҳат олиш даражаси юқори бўлган меҳнат шароити;
  • кимёвий моддалар: натрийдисульфат, нитроглицерин, қўрғошин, кобальт ва ёниш жараёнида хосил бўладиган газлар ва бирикмалар (металл қуйи, автотранспорт харакатини тартибга солиш);
  • чекувчилар билан бир хонада ишлаш (пассив чекиш).

3.Асосий ва бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар:

  • корхона ёки компанияда меҳнат ва гигиена сохасидаги аниқ сиёсатнинг йўқлиги, иш берувчи ва ходимлар ўртасида меҳнат ва гигиена сохасида хамкорлик қилиш механизми ташкил этилмаганлиги, меҳнат ва гигиена тадбирларини бажариш тизими йўқлиги;
  • меҳнат мухофазаси маданияти пастлиги;
  • муаммони фахмлаш даражада малакага эга эмаслик, мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича амалдаги тажрибадан бехабарлик, ахборот техник марказнинг йўқлиги;
  • компенсация тўлаш бўйича рағбатлантириш тизими йўқлиги;
  • меҳнаткашларнинг саломатлиги химояси билан шуғулланувчи тиббий хизматнинг йўқлиги ёки етарли даражада ривожланмаганлиги;
  • биринчи галдаги вазифаларни аниқлаш учун таалуқли бўлган статистик маълумотлар, илмий текширишлар йўқлиги;
  1. Асосий ва бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар:
  • Юқумли ва паразитар касалликлар (безгак, вирусли ва бактериологик касалликлари, шитомотоз, уйқу касаллиги ва бошқалар.)
  • Сифатсиз ичимлик суви, канализация тизимининг ёмонлиги;
  • санитар-гигиена талаблари бажарилмаслиги, керакли билимларнинг йўқлиги.

Корхоналарда хавфсиз мехнат шароитларини тўғри ташкил этилиши ишчи-ходимларни интизомли бўлишига ва бу ўз навбатида мехнат унумдорлигини оширишига, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни, асбоб ускуналарни  бузилишлари ва бошқа кўзда тутилмаган холатларнинг камайишига ва  охир оқибатда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига ва корхонанинг барқарорлигига олиб келади.

“Узметмашсаноат”касаба уюшмаси

РК мехнат мухофазаси бош мутахассиси                                        М.Сагдуллаев

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email