“Энг яхши ишчи касб эгаси” кўрик-танлови Тошкент шаҳри босқичи ғолиби

Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш; иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Энг яхши ишчи касб эгаси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларида белгиланган “пайвандлаш ишлари” номинацияси бўйича мазкур соҳада бўлган ёш пайвандчилар сараланди. Кўрик-танловнинг тармоқнинг Тошкент шаҳридаги I – босқичи ғолиби аниқланди. “Энг яхши ишчи касб эгаси” кўрик-танловида “Автотеххизмат” ТХАЖ пайвандчиси Жўраев Шерали юқори ўринга сазовор бўлди ва республика босқичига йўлланма олди. Жўраев Шерали Қишлоқ ҳўжалик коллежини тамомлаб 2015 йилдан буён  “Автотеххизмат” ТХАЖда пайвандчи бўлиб ишлаб келмоқда. Шаҳар автомашиналарни таъмирлаш, аҳолига техник хизмат кўрсатиш ишларни юқори даражада  тақдим этишда ташкилотда ишчилар учун барча қулай шароитлар яратилган. Дам олиш, гигиена, овқатланиш хоналари ташкил этилган. Шунингдек, ишчиларни бўш вақтлари мазмунли ўтказиш мақсадида уларга маънавият – маърифат хонасида турли босма нашрлари тақдим қилинган. Ёш авлод соғлом турмуш олиб бориши учун ташкилотда спорт ва соғломлаштириш ишларига катта эътибор қаратилган. Хусусан, спорт секциялари ва тренажёр заллари жихозланган.

“Ўзавтосаноат”  Акциядорлик Компанияси ва Республика Кенгаши томонидан меҳнат мухофазаси ва техник хавфсизлиги ишларига алоҳида ахамият берилган. Хусусан, хар йили Мустақиллик куни арафасида бўлиб ўтадиган қўшма қўрик-танловида комиссиялар аъзолари томонидан ишчиларга яратилган шароитлар ўрганиб чиқиб, корхона ва ташклотлар бахолашдан ўтадилар. Шулар қаторида “Автотеххизмат” ТХАЖ ташкилоти хар йили турли номинациялар бўйича юқори ўринлар эггаллаб келмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email