“Мустақиллик энг олий неъмат”

Мустақиллик энг олий неъмат”

Мазкур тадбирда иштирок этган «Узметкомбинат» касаба уюшмаси вакиллари, Бекобод шахар маънавият маркази рахбари Б.Бегалиев, «Бекобод ишчиси” газетаси муҳаррири А.Исматовлар малакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳамда 23 йил давомида турли хил соҳаларда эришилган ва эришилаётган ютуқлар билан таништириб ўтишди.

Юртимиз бугунга келиб жаҳон ҳамжамиятидан ўзининг муносиб ўринга эга бўлганлиги ва дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторидан мустаҳкам ўринга эга бўлди. Шу билан бирга айни пайтда ҳар бир инсоннинг ўз ишини сидқидилдан амалга ошириши, бепарволик локайдликнинг олдини олиши, хусусан ёшларимиз атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ҳушёрлик билан қараб, масъуллик ҳиссини мустаҳкамлаб бориши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Ватан тинчлиги йўлида сергак ва огоҳ бўлиб яшаши, фарзандларимиз ёшларимизнинг онгу қалбини жаҳолатдан, ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш аждодларимизга армон бўлиб қолган, биз эришган мустақиллик ва тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлашнинг муҳим омили эканлиги алохида таъкидлаб ўтилди. Лекин мана шундай тинч фаровон ҳаётимизга раҳна солувчи обод Ватанимизни кўра олмаётган айрим кимсалар, мафкуравий ҳуружалар, ёшларимизнинг онгига хавф солаётган салбий оқибатлар ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Тадбир сўнгида цех бошлиғи Д.Дусматов цехда фаол мехнат қилиб келаётган ҳамда ютукка эришган бир катор ёш металлургларга фахрий ёрлик ва эсдалик совгалар топширди ва тадбир сўнгида мавзу бўйича видео ролик намойиш этилди.

Мустақиллик байрамига бағишлаб Комбинат ёшлари учун бу каби тадбирлар бошқа цехларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email