Металлурглар ўртасида спорт мусобақалари

Металлурглар ўртасида спорт мусобақалари

  • «Ўзметкомбинат” акционерлик жамияти Касаба уюшма қўмитаси ҳамда комбинат «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида комбинатга қарашли «Металлург” спорт соғломлаштириш мажумасида комбинат цехларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ва ёшлар ўртасида энг азиз байрамимиз Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб спортнинг 5 тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Байрамона кайфият такдим этиш ниятида мусобақалар бошланишидан олдин Металлурглар маданият саройи жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.  Мустақиллик байрами муносабати билан металлурглар иштирокида ўтган мазкур спорт мусобақаларида комбинатнинг 30 га яқин таркибий бўлинмаларидан 200дан ортик ишчи-ходимлар ва ёшлар иштирок этишди. Айниқса, қизиқарли бўлиб ўтган кураш, арқон тортиш, стол тенниси, енгил атлетика, тош кўтариш ҳамда сузиш мусобақалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Электрда пўлат эритиш цехи, 2-ўринни 1-Навли прокат цехига 3-ўрин – Комбинат ҳарбийлашган сокчилик бўлими жамоасига насиб этди.

Print Friendly, PDF & Email