Тармоқ Хотин-қизлар Кенгаши фаолияти ривожланмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорлари, билим ва салоҳиятларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш борасида давлатимиз томонидан кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда албатта, Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан бир қаторда нодавлат секторида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бугун жамоа шартномалари ва келишувларидаги имтиёз ҳамда кафолатлардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ходимлари, касаначилар ва оилавий тадбиркорликда банд бўлган аёлларимиз  ҳам фойдаланмоқдалар.

Республикамиз бўйлаб хотин-қизлар хуқуқларини химоя қилиш, уларни ижтимоий ҳимояга олиш бўйича улкан ишлар олиб борилмоқда. Бизга яратилган имкониятга, берилган ҳуқуқларга кўп­­чиликнинг ҳаваси келиши табиий. Ахир дунёдаги энг демократик давлат деб эътироф этиладиган Америкада ҳам аёллар сиёсий ҳу­қуқлари учун 52 йил кураш­ган. Уларга шундай ҳуқуқ­лар берилиши масаласида 400 дан ортиқ референдум ўтказилган. Ана шу таққослашнинг ўзи ҳам мамлакати­мизда хотин-қизларга бўл­ган муносабат, ҳурмат, эъ­ти­бор нақадар юксак экани­дан далолат беради.

Хозирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ҳодимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда 14192 нафар аёллар фаолият юритмоқдалар. Улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан юртимиз равнақи учун муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Тармоқнинг аксарият корхона ва ташкилотларда хотин-қизлар қўмиталари ташкил этилган. Улар ўз иш фаолиятини, иш дастурини ўтказиладиган тадбирлар режаси асосида олиб боради. Аёлларнинг ижтимоий, маънавий, маданий ҳамда ҳуқуқий савияларини ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилган. Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

2016 йил мобайнида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлардан тақдим этилаётган жамоа шартномалари лойиҳалари кўриб чиқилиб, уларда хотин-қизлар хуқуқларини ҳимоя қилиш бандларига, аёлларга ва ёшларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар мавжудлигига Республика Кенгашининг эксперт комиссияси томонидан алоҳида эътибор берилмоқда. Хотин-қизлар ва ёшларга оид алоҳида  бўлимлар киритилишига тавсия этилмоқда.

Бугунги кунга келиб жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида, 142 та тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларининг 1454 нафарига 46 млн 635 минг сўмлик ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилинди.

Фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшга тўлгунга қадар бўлган ёш оналарнинг 1040 нафарига 96 та корхонада 187 млн 175 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

59 та нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 359 нафар ёш болалик аёлларга ойлик маоши сақланган холда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди.

179 нафар аёллар фарзандлари учун спорт тўгаракларига қатнаш харажатлари қопланди, уларга 149 млн 421минг сўм сарфланди.

Тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган 41 нафар аёлга хомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилди, уларга 85млн 300 минг сўм сарф қилинди.

Кам таъминланган оилаларнинг 1517 нафар вакилларига 271млн 925минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар шунингдек, уй жой қурилиши учун 622 нафар оилага 271млн 377минг сўмлик фоизсиз ссудалар берилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керак-ки, тармоқ корхоналарида бугунги кунга келиб хотин-қизлар орасида нохуш холатлар – гиёҳвандлик, жиноятчилик, ичкиликбозлик, фохишабозлик, ўз жонига қасд қилиш, турли оқимлар таъсирига тушиб қолиш, одам савдоси каби иллатлар мавжуд эмас. Бунга сабаб хотин-қизларимизнинг оилаларида, жамиятда, корхона жамоасида соғлом мухит яратилганлигидандир.

Тармоқ корхоналарида аёлларимизнинг соғликларини тиклаш уларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш анъанага айланган. 2016йил 1март холатига ишловчи хотин-қизларни касаликка чалинишининг олдини олиш мақсадида тиббий кўрикдан ўтиши мониторинги натижалари бўйича -2365та хотин-қизлар  Ўзбекистон Республиликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2012 йил 10 июндаги 200-сонли буйруғи талабларига муофиқ тиббий кўрикдан ўтказилган.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, тармоқнинг “Ўзметкомбинат” АЖ комбинатида хозирги кунда 2599 нафар хотин-қизлар фаолият юритадилар. Бугунги кунга келиб комбинатнинг “Металлург” пансионатида ҳамда Комбинат санатория профилакториясида 174 нафар аёлларга 85млн 906минг сўмлик, 255 нафар комбинат ходимлари оила аъзоларига (онаси, турмуш ўртоғи ва қизларига) 154 млн 139 минг сўмлик, 79 нафар комбинат нафақахўр аёлларига 60 млн 933 минг сўмлик имтиёзли йўлланмалар ажратилиб, пансионат ва профилакторияларда дам олишлари ҳамда соғликларини тиклашлари учун шароит яратилди.  Бундан ташқари Республика ҳудудидаги санаторияларда 31 нафар комбинат аёлларига 26млн. 794минг сўмлик йўлланмалар ажратилди. Комбинатнинг “Ёшлик” БСОга 151 нафар комбинат аёлларининг фарзандларига имтиёзли йўлланмалар ажратилди. Комбинатда бугунги кунда 50 тадан ортиқ санитария-гигиена хоналари мавжуд бўлиб, улар керакли ашёлар билан жихозланган. Корхонада аёллар учун хавфсиз иш ўринларини яратиш ва уни назорат қилиш бўйича комиссия мавжуд.

Тармоқнинг яна бир намунавий корхоналаридан бири – бу                         “ЖМ-Ўзбекистон”.  Заводда 1997 йилдан буён “Хотин-қизлар қўмитаси” фаолият юритади. Бугунги кунда заводда 300 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз мехнат қилишмоқда. Опа-сингилларимиз учун давлатимиз тамонидан яратилган имтиёзлардан ташқари, завод тарафдан ҳам талайгина қўшимча имтиёзлар яратилган. Булардан энг кўзга кўринган ва атоқлиси бу комбинат аёллари декрет таътилига 6 ойдан юборилишидир. Заводда йилига ўртача 10-15 нафар аёл декрет таътилига кетади. Корхона аёлларимизнинг хомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлақонли равишда тўлаб келмоқда. Бундан ташқари хотин-қизларимизга озиқ-овқат, кийим-кечак, йўл кира хақи компенсациялари тўланади. Улар учун катта миқёсида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкиллаштирилади. Бу ёзги мавсумда 200 нафар аёлларнинг фарзандларига турли болаларнинг соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар ажратилди.

Ўрни кел­ганда айтиш керак, бизда ка­саначилик бутун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёй­моқ­да. Касаначиликнинг ҳу­қуқий механизмини, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ху­су­сан, иш берувчи ва касаначи ўртасидаги шартномавий муносабатларни такомиллаштиришга жиддийроқ эътибор қаратиш лозим

Яна шуни айтиб ўтиш лозимки,  ҳали талай кам­чи­­­­­лик­ларимиз бор. Жамоавий, оилавий муаммолар аёлларимизнинг ўсишига халақит қилаётгандек гўё. Менимча, бу­­­­­н­га қайсидир маънода мен­­­­талитетимиз ҳам сабаб бўл­моқда. Айрим номақбул урф-одатларимиздан ҳанузга­ча қу­тулолмаяпмиз. Аёлнинг оиласида соғлом мухут яратилса, жамоасида иноқлик хукм сурсагина опа-сингилларимиз бунданда кўпроқ мувафаққиятларга эришишган бўларди фикримча. Бугунги куннинг яна бир муаммоларидан бири бу – қизларимизни ёш турмушга бериш, ёш она бўлиш холатларидир.  Республикамизда никоҳдан ўтиш ёши қизлар учун 17 ёш, йигитлар учун эса 18 ёшни ташкил этади, лекин бу дегани айнан мана шу ёшдан фарзандларимизни тўйини қилишимиз керак дегани эмаску. Қизларимизни ўқитиб, бир касбнинг эгаси қилиб уларрни рухан, маънан ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаб, кейин турмушга узатиш хақида ўйлаб кўрилса ёман бўлмас эди. Баъзи жойларда келин­-куёвнинг қонуний никоҳдан ўтиш масаласига айрим ҳолларда эътибор берилмайди. Айрим жамоа корхоналарида хам хотин-қизларимиз ҳуқуқлари очиқчасига бузулмоқда. Буларнинг барчаси ҳуқуқий саводсизлик оқибатидир, фикримча. Ушбу хуқуқий саводсизликни олдини олиш, тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган хотин-қизларимизнинг хуқуқий саводхонликларини ошириш мақсадида олдимизга қўйган мақсадларимиз талайгина. 2016 йил давомида Республикамизнинг шаҳар ва вилоятларида хотин-қизларимизга хаётда, иш жараёнида, оилада керакли бўладиган масалалар юзасидан кенгайтирилган семинар, мажлислар ўтказиш. Уларга керакли, манзилли, амалий ёрдам кўрсатиш – бизнинг асосий мақсадимиздир.

Print Friendly, PDF & Email