«Узметкомбинат» АЖнинг темир йўли цехида Президентимиз асарларини ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобида, мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган мураккаб, айни вақтда шарафли тарихий йўли ўз ифодасини топган, бугунги кунда хаётнинг ўзи олдимизга кўяётган энг долзарб ва ўткир саволларга чуқур ва хаққоний жавоб берилган. Бу хақда “Узметкомбинат” АЖ, темир йўл цехида бўлиб ўтган семинарда атрофлича фикр юритилди.

Давлатимиз ва жамиятимизнинг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган тараққиёт стратегияси аниқ-равшан белгилаб берилган ушбу китобда мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, ижтимоий сохалар – таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини изчил ривожлантириш, аёллар, кексалар ва ёшларимиз учун янада қулай шароит ва имкониятлар яратиш, хар бир худуд ва минтақани равнақ топтиришга доир янги режа ва устувор лойихалар, бугунги кунда дунёда юз бераётган кескинлик ва қарама-қаршиликнинг моҳияти, турли тахдидларнинг олдини олиш, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси тўғрисидаги қарашлар ҳар тамонлама пухта асосланган холда баён қилинганлигини семинарда эътироф этилди. Мана шундай семинарлар комбинатнинг барча таркибий бўлинмаларида ўтказиш режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email