Тармоқнинг Андижон вилояти бошланғич ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш натижалари

Республика Кенгашининг иш режасига асосан, шунингдек тармоқнинг бошланғич  ташкилотларига  амалий  ёрдам  кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Г.Аюпова томонидан Андижон вилояти бошланғич ташкилотларни фаолияти ўрганилди.

Андижон вилоятидаги бошланғич ташкилотларни аксарияти “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли, шулардан “ЎзХанву”МЧЖ ҚК, “ЎзДонгВонКо” ЁАЖ, “AUTO FORTIS” МЧЖ, “UzAutoAustem” МЧЖ ҚК, “ЎзИраеКлиматКонтрол” МЧЖ ҚК, “АндижонАвтотеххизмат” АЖ, “АвтосаноатАгро” МЧЖ, “ЎзДонгЯнгКо” МЧЖ ҚК ҳамда “Анзис” МЧЖ  ташкилотлар фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида нафақат касаба уюшмасининг фаолиятига таалуқли хужжатларни расмийлаштириш ишларига ахамият берилди, балки ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар – дам олиш, овқатланиш хоналари, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги аҳволи: кўргазмали қўлланмалар, ўқув-синфлари, ишлаб чиқариш билан боғлик  гигиена хоналари – ювиниш, чўмилиш, кийиниш, шунингдек цехлардаги иш жойлари, уларни аттестациядан ўтказилганлиги ва х.к.

Ўрганиш жараёнида корхонларнинг орасида энг намунали “Маданият ва маърифат” хонаси ташкил этилганлиги ҳамда энг намунали Устав талаблари асосида фаолиятини олиб бориш ташкилотлари аниқланди. Шулардан келиб чиқиб, энг намунали “Маданият ва маърифат” хонаси бўлган ташкилотга (АндижонАвтотеххизмат” АЖ) экскурсия ташкил қилиб, у ерда энг намунали Устав талаблари асосида фаолиятини олиб бораётган бошланғич ташкилот раиси (“UzAutoAustem” МЧЖ ҚК, б.т. раиси К.Г.Касимов) бошчилигида қолган бошланғич ташкилотлар раисларига ўқув-семинар ташкил қилиш режалаштирилди.

Шу билан бирга, кўп йиллардан бери жамоатчилик асосида ишлаб келаётган айрим касаба уюшма фаолларига корхона молиявий имкониятидан келиб чиқиб, ўрнатилган пул маблағлари ундирилди.

Print Friendly, PDF & Email