“14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида байрам тадбирлари ўтказилди

 “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида спортнинг мини футбол, шахмат, стол тенниси ва югуриш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларда барча бўлим, бўлинма ва цехлардан ишчи-ходимлар иштирок этиб, қизғин курашларга бой бўлди. Хусусан мини футбол ўйинида 6 та жамоа ўзаро куч синашиб, 1-ўринни “Махсус бўлим”, 2- ўринни “Бўёқлаш1”, 3-ўринни “Бўёқлаш2” жамоалари қўлга киритишди.
Мусобақа якунида филиалдаги барча ишчи-ходимлар иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда корхона бошқарувчи директори У.Ю. Маткаримов сўзга чиқиб, барчани “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади. Мусобақа ғолибларига касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email