Тармоқ тизимидаги корхоналарнинг рахбар ва мухандис-техник ходимларини мехнат мухофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

2016 йил 14 апрель куни “Узавтосаноат” Акционерлик Компаниясининг 2015 йил 29 июлдаги 93-сонли буйруғи билан тузилган комиссия тармоқ тизимидаги корхоналарнинг рахбар ва мухандис-техник ходимларини мехнат мухофазаси бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Мехнат мухофазаси бўйича комиссия таркибига “Узавтосаноат”Акционерлик Компанияси вакиллари билан биргаликда “Саноатгеоконтехназорат”Давлат инспекцияси, Мехнат вазирлиги вакиллари иштирок этдилар. Касаба уюшмаларидан ушбу комиссияда “Узметмашсаноат” ходимлари Республика Кенгашининг мехнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси М.Сагдуллаев иштирок этди.

Навбатдаги  мехнат  мухофазаси  бўйича имтихонда “UzSaeMyung Co”ҚК, “УзЧасис”ҚК, “УзХанВу”ҚК, “УзКоджи”ҚК, “GM-Uzbekistan” АЖ, “УзАустем”ҚК корхоналари рахбар ва мухандис-техник ходимларининг мехнат мухофзаси бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email