Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарорига асосан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, тармоқ касаба уюшмаси фаолиятида ва меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга, уларга ҳавфсиз иш шароитлари яратиш, меҳнатини мухофаза қилишга ҳамда тармоқ касаба уюшмаси тизимида кўп йиллик самарали меҳнатлари билан Республикамиз саноатини ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаларини инобатга олиб, ҳар йили тармоқнинг муносиб касаба уюшма ходимлари ва фаоллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “EHTIROM NISHONI”ни билан тақдирланадилар.
Шулардан бири Андижон вилояти “GM Uzbekistan” АЖ касаба уюшма қўмитаси бош ҳисобчиси Юсупов Абдупатто Маннопович “EHTIROM NISHONI”га сазовор бўлди.
2016 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида 21 нафар касаба уюшмалари фаоллари қаторида Юсупов Абдупатто Маннопович «EHTIROM NISHONI»ни тантанали топшириш маросимида иштирок этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: