Ўз касбининг моҳир эгаларини республика финал тақдирлаш маросими

2012 йилдан буён Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилигини рағбатлантириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Бу йилги «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни Республика финал тақдирлаш маросими 2016 йил 13 декабрь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида тантанали равишда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларидан 3 нафар ўз касбининг моҳир эгалари финал босқичига тақдирландилар.

Бизнинг ғолиблар!

Турсунов Бахром Васиджанович – Андижон вилояти “ЎзДонгЖуПэинт

Ко” МЧЖ қўшма корхонаси қурилиш бўёқлари цехи устаси.

Абдуазимов Абдутолиб Абдусаматович – Фарғона вилояти “Автоойна”

МЧЖ кесиш ва олдиндан ишлов бериш участкаси автоойна ишлаб

чиқариш автоматлари  созловчиси.

       — Арслангареев Зокир Габдулбариевич –Тошкент шаҳар “Оникс” АЖ

таъмирлаш механика участкаси фрезерчиси.

Print Friendly, PDF & Email