Тармоқнинг барча ҳудудлардаги меҳнат жамоаларида буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасида хотира тадбирлари ўтказилди.
Тармоқнинг Андижон вилоятидаги “ЖМ-Ўзбекистон” АЖ корхонасининг ҳар бир цехи ва бўлинмаларида хотирлаш тадбирлари ўтказилди. Бу тадбирда корхонанинг барча ишчи ходимлари, рахбарият, касаба уюшма қўмитаси ходимлари иштирок этиб, унда сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларини Президент Ш.М. Мирзияевнинг 2017 йил 25 январь кунги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги ПҚ-2744 сонли қарори билан таништиришди. Айнан ушбу қарорга асосан Автомобиль Заводига Ислом Абдуғаниевич Каримов номи берилганлиги ва бу бежиз эмаслиги таъкидланди. Тадбирда завод ишчилари томонидан Биринчи Президентимизга атаб ёзилган шеърлар ўқиб эшиттирилди.
Бундай тадбирлар “UZ-DONGJU Paint Company”, “УзСеМюнг”, “УзКодЖи”, “УзДонг Янг КО” қўшма корхоналарида хам ўтказилди.
“УзДонг Янг КО” кўшма корхонаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси болалар шаҳарчасида хотира тадбири ўтказилиб, эхсон дастурхони ёзилди. Касаба уюшма қўмитаси болаларга қувонч улашиш мақсадида маданий тадбир ташкиллаштирди, ҳамда корхона томонидан болаларга эртак ва бадиий китоблар совға қилинди.
Тармоқнинг Навоий вилоятидаги “УзМинда” МЧЖ, “УзЕраеКабель” қўшма корхоналарида хам хотира тадбирлари ўтказилиб, унда корхона ишчи ходимлари иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида хужжатли фильм”и намойиш этилди.
“ЖМ-Узбекистон” АЖ Хоразм филиалида хам тегишли тадбир ўтказилиб, унда барча бўлим, бўлинма раҳбарлари ва ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбирда хужжатли фильм намойиш этилиб, сўзга чиққан корхонанинг бошқаруви раиси С.М. Жуманиязов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2744 сонли қарорини қабул қилиниши буюк давлат ва сиёсат арбобини хотирлашга бўлган биринчи қадам эканлиги, ҳамда Ислом Абдуғаниевич Каримов мамлакатимизда оширилган улкан ишлар, ёш авлод тарбияси ва хаётидаги ўрни беқиёслигини, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси бўлган эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тармоқнинг “СамАвто” МЧЖ корхонасидаги ишчи-ходимлар учун хотира тадбири ўтказилиб, тадбирдан сўнг бир гуруҳ ишчилар, раҳбарият ва касаба уюшма қўмитаси ходимлари Биринчи Президентимиз қабрларига гул қўйиш маросимида иштирок этишди.
Бундай тадбирлар тармоқнинг яна юзлаб ташкилотларида ўтказилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: