Импорт ўрнини босувчи махсулотларни ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойихалар амалга оширилмоқда

2017 йил 24 январдан 30 январгача «Узметкомбинат»АЖ корхонасига Швейцариянинг «SYTCO AG» компанияси вакиллари ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад —  «Машинасозлик саноати учун махкамловчи деталлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойихасининг «16.08/36.0 мм диаметрли иссиқ холатда хайдалган прокатни ишлаб чиқариш учун ўраш асбоб-ускуналарини етказиб бериш» 2-сонли ЛОТ бўйича техник музокараларни ўтказиш ва шартномалар тузишдир.

Учрашув доирасида «SYTCO AG» компанияси ва «Узметкомбинат» АЖ мутахассислари ўртасида қўшма техник йиғилиш ўтказилди, унда лойихани амалга ошириш бўйича дастлабки концепция тахлил қилинди ва  «Машинасозлик саноати учун махкамловчи деталлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойихасининг жорий холати бўйича техник саволлар кўриб чиқилди. Саволлар мухокамаси жараёнида комбинат рахбарияти ва мутахассислари иштирок этишди.

Учрашув якуни бўйича технология ва технологик асбоб-ускуналарни шеф-монтаж, ишга тушириш-созлаш, ва ходимларни ўқитиш билан боғлиқ шартномалар тузилди.

Print Friendly, PDF & Email