GM Uzbekistan компанияси Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги заводда Nexia Ravon автомобилининг ишлаб чиқариш жараёни тасвирланган видеони тақдим этди.
Маълумот учун, GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Асакадаги заводдан ташқари, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида филиалларга эга бўлиб, Асакадаги завод ишлаб чиқариш қуввати 230 минг автомобилни, Питнакдагиси 40 минг, Тошкентдаги филиал эса 10 минг автомобилни ташкил этади.
Айни дамда GM Uzbekistan заводида 10 моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилади, улардан «Matiz», «Spark», «Nexia», «Cobalt», «Lacetti» Асака шаҳридаги асосий заводда чиқарилса, «Captiva», «Malibu» моделлари Тошкент шаҳридаги филиалда ишлаб чиқарилади. «Orlando», «Damas», «Labo» моделлари эса Питнак шаҳридаги филиалда чиқарилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: