2017 йил 15 февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Автоойна” МЧЖ корхонасида жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши бўйича умумий конференцияси бўлиб ўтди

2017 йил 15 февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Автоойна” МЧЖда 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши бўйича ва жамоа шартномасига қўшимчалар киритиш юзасидан умумий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.М.Хақулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг маданий, маърифий ва спорт ишлари булими бош мутахассиси Э.Рахмонова, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Т.Ю.Саримсаков, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий иктисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Б.Акрамова, Тармоқ касаба уюшмалари қўмитаси раислар кенгаши раиси Т.Хомидовлар ҳамда корхона бўлинмаларидан сайланган 46 нафар делегатлар ва корхона раҳбарияти иштирок этдилар.

Конференция ишида корхона директорининг ўринбосари Ш.Т.Турсунов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.К.Акбаров, юридик бўлим бошлиғи О.С.Ахмедовлар сўзга чиқиб, 2016 йилда «Автоойна» МЧЖ жамоа шартномасини бажарилиши хакида маъруза ва жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномасини делегатларга ўқиб эшиттирдилар.

Конференция давомида корхона Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Хамроқулова, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Б.Тешабоев, делегат А.Абдуазимовлар сўзга чиқиб, жамоа шартномасининг бандларини 2016 йилда бажарилишини қониқарли деб баҳо бердилар ва жамоа шартномасига қўшимча киритиш хақида ўз таклифларини бердилар.

Конференцияда таклиф этилган меҳмонлардан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг маданий, маърифий ва спорт ишлари булими бош мутахассиси Э.Рахмонова, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Т.Ю.Саримсаков, “Ўзметмашсаноат” РК раиси А.М.Хақуловлар сўзга чиқиб, бугунги кунда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан яратилаётган шароитлар, инсон манфаатлари учун қилинаётган ишлар борасида йиғилиш иштирокчиларига айтиб ўтдилар.

Конференция якунида “Ўзметмашсаноат” РК раиси А.М.Хақулов корхона раҳбариятига «Ишлаб чиқаришда меҳнат хафвсизлигини ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш маданиятини ошириш» кўрик-танловининг “Энг яхши бригада” номинацияси бўйича 2-ўринни эгаллаган “Кесиш ва олдиндан ишлов бериш участкаси”нинг Дипломини тантанали равишда топширди.

Print Friendly, PDF & Email