«Автоойна» МЧЖда 2017 йил 7 март куни «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирни “Маънавият ва маърифат” бўлими мутахассиси З.И.Сирожиддинов очиб, табрик учун корхона директори М.А.Атабаевга сўз берди. Корхона директори барча аёлларни баҳорнинг энг гўзал байрами бўлмиш “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин дилдан муракбод этди ва бугунги кунда жамиятда аёлларнинг тутган ўрни, эришаётган ютуқлари ҳақида гапираркан, корхонамиз аёлларининг Ватанимиз равнақи йўлидаги барча эзгу ишларини санаб ўтди. Уларга ўзининг дил изҳорларини билдирган ҳолда корхонанинг барча эркаклари номидан табрик йўллади.
Шундан сўнг сўзга техник масалалар бўйича директор ўринбосари Ш.Т.Турсунов чиқиб, аёлларни байрам билан табриклади. Корхонада меҳнат қилаётган 168 нафар аёлларга, шу жумладан касаначи аёлларга ҳам “Оникс — Ташкент” МЧЖда ишлаб чиқарилган идиш буюмларидан 2 комплектдан байрам совғаси топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: