«ЖМ- Ўзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 март «Хотин кизлар куни» байрами муносабати билан корхонада ишловчи 320 нафар хотин-кизларга Асака шаҳридаги кўркам ресторанларнинг бирида маданий тадбир ташкил килинди.
Тадбир иштирокчиларига байрам дастурхони безатилиб, хотин-қизларни қутлаш учун Республикамизнинг таниқли хонанда-созандалари таклиф қилинди.
Бундан ташқари тадбирига корхонада узок йиллар ишлаб хозирда нафакада булган 50 нафар аёллар таклиф қилиниб, уларга касаба уюшма қўмитаси тамонидан эсдалик совгалари тақдим қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: