«ЎзДонг Янг Ко» қўшма корхонасида байрам тадбирлари

«ЎзДонг Янг Ко» қўшма корхонаси маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси хамкорлигида  8-март «Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан корхонада ишлаётган  аёллар, касаначи аёлларга 300(уч юз)минг сўмдан пул мукофати топширилди.

«Халқаро хотин-қизлар куни»  байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида  аёллар   учун маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда 140 нафар аёллар, шу жумладан 10 нафар нафақадаги аёллар таклиф қилиниб, маъмурият томонидан  аёлларга ташаккурномалар ва касаба уюшмаси томонидан  эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Тадбирни муносиб тарзда ўтказиш мақсадида Ўзбекнавонинг Андижон филиали созанда ва хонандалари таклиф этилди. Шу каторда таниқли хонанда Сарвара ўзининг концерт дастури билан қатнашиб аёллар олқишига сазавор бўлди. Корхона аёллари томонидан тайёрланган сахна кўринишлари хам даврани қизитди. Бундан барча корхона аёллари мамнун бўлишди.

 

Print Friendly, PDF & Email