9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда тармоқ касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашида хам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан тармоқ касаба уюшма тизимида узоқ йиллар ишлаб хозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари холидан хабар олиб, уларга байрам совғалари топширилди. Бундан ташқари тармоқ тизимида ишлаб, вафот этиб кетган ходимларнинг оила аъзолари билан хам учрашиб, уларга хам совғалар тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: