2017 йил 01–05 май кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларини малака ошириш бўйича ўқиши бўлиб ўтди. Ўқишда аксарият тармоқнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамоатчилик асосида янгитдан сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари қатнашдилар.
Ишлаб чиқилган Ўқув Дастурига асосан, Федерация Кенгаши томонидан ва Республика Кенгашининг масъул ходимлари ўз мавзулари бўйича, презентациялар асосида дарслар олиб бордилар. Шунингдек, шаҳар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган домлалар ҳам ўз мавзулар бўйича ўқишга катта ҳиссаларини қўшдилар.
Ўқишнинг амалий машғулотида тингловчилар Тошкент вилоятидаги намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларидан бири “ЎзЭлектроаппарат-Электрощит» АЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Ўқув дастурига киритилган маданий тадбирда тингловчилар шаҳардаги тармоқ йўналиши билан боғлик Тошкент политехника музейи экспонатлари билан танишдилар.
Ўқишнинг оҳирги куни давра – суҳбат ва компьютер программаси асосида тест синовлари бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: