Касаба уюшмалари рационализациялаштиришни янада қўллаб қувватламокда

«ДжиЭмУзбекистон» АЖ корхонасида «КАЙДЗЕН» гурухларининг умум завод Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда корхонамиздаги рационализация йўналиши бўйича 11 нафар Кайдзен гурухлари ўзларини ихтирочилик-рационализация бўйича тайёрлаган мавзулари бўйича конференция иштирокчиларига презентация материалларини намойиш этдилар.

Конференция корхона Бош директории ўринбосари в.б. Назиров Исмоилжон Тоштемирович раислигида , касаба уюшма раиси Мирзаев Ўктамжон, Сифат бошқармаси директори Мамадалиев Саидбек, Технологиялар ва техник хизмат кўрсатиш Дирекцияси директори  Тўхтабоев  Акрамжон, Ходимларни ривожлантириш бўлими бошлиғи  Абдуллаев Шухратбек ва сифат менеджменти бўлими бошлиғи Бобобеков Бунёдбеклар хакамликлари остида ўтказилди.

Конференцияда катнашган цехларда фаолият кўрсатаётган кайдзен гурухлари ўзларининг ишлаб чикариш жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган мавзулардаги тақдимотларини бахолаб бердилар. Натижага кўра 1-Пресслаш цехининг «PRESSLIDER» гурухи «BliankingLine»да «MatizReinfApronOtrLH|RH»панели Blank листини штамплашдан кайчида ишлаб чикариш жараёнига ўтказиш мавзуси бўйича фахрли 1-ўринни, корхонанингХоразм филиали «Техник хизмат кўрсатиш» гурухи «FRONTPANEL»жихозининг ўрнига «ROBOT» ўрнатиш оркали сифатни яхшилаш мавзуси бўйича фахрли 2-ўринни ва  Техник хизмат кўрсатиш бўлимининг «Замонавий дастурчилар» гурухи «GENTRA» кузовларининг яроқсиз холга келишини олдини олиш мавзуси бўйича фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Корхона касаба уюшма раиси Ў.Д.Мирзаев сўзга чиқиб ғолибларни ғалаба билан табриклади. Корхона Бош директори ўринбосари в.б. Назиров.И.Т. ва касаба уюшма раиси Ў.Мирзаевлар ғолиб гурух аъзоларига пул мукофоти, фахрий ёрликлар ва эсталик совгаларини тантанали равишда топширдилар. Корхона касаба уюшма қўмитаси ва корхона рахбарияти рационализация фаолиятини доимо қўллаб қувватлаб келган Ушбу Конференцияда Фахрли 1-ўринни ўринни олган гурух иштирокчиларига 3300000 (уч миллион уч юз минг) сўм,  2-ўринни олган гурух аъзоларига 2800000 (икки миллион саккиз юз минг) сўм, 3-ўринни олган гурух аъзоларига  2300000 (икки миллион уч юз минг) сўм пул мукофоти хамда барча иштирокчиларга касаба уюшма хисобидан фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари топширилди

 

Print Friendly, PDF & Email