Тармоқнинг «ЖМ-Ўзбекистон» АЖ корхонасида жорий йилнинг 17-май куни Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат Вазирлиги хамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуни тарғиботига оид семинар бўлиб ўтди.
Семинарда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилиниши тўғрисида, Меҳнатни муҳофаза қилишда касаба уюшмаларининг ўрни тўғрисида,Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни, қонун ости хужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисида хамда “GM UZBEKISTAN” АЖда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маърузалар қилиб, йиғилганларнинг саволларига жавоб бердилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: