«Джи Эм Узбекистон» АЖ корхонасида 1-июнь «Халкаро болаларни химоя қилиш куни» муносабати билан «Биз улуг юрт фарзандларимиз» деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил килинди, Тадбирда 150 нафардан ортиқ корхона ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.
Тадбирга корхона ишчи-хизматчиларининг энг иктидорли фарзандларидан 36 нафари таклиф килиниб, улар ижросида Ватанни мадх қилувчи қўшиқлар ижро этилиб, фортопиано, ғижжак хамда бошқа чолғу асбобларида куйлар эшитилди.
Тадбирда корхона Ахборотлар технологияси бошқармаси мухандиси Рахмонов Дилшодбек қизи Италияда ўтказилган Халқаро мусика конкурси ғолибаси Рахмонова Махлиёхони штирок этиб, катнашчиларга ўзининг дилтортар мусиқаларини ижро этиб берди.
Тадбир сўнгида корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ў.Д. Мирзаев сўзга чиқиб, барча тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади. Барча болаларга корхона томонидан тайёрланган эсдалик совғаларини топширди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: