Металлурги ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилоятидаги корхона ва ташкилотларида

Ўзбекистон металлурги ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилоятидаги корхона ва ташкилотларида  гимнастика ўтказиш бўйича

МАЪЛУМОТ 

Мутахассислар фикрича, гимнастика билан мунтазам шуғуланиш инсонни жисмонан чиниқтирибгина қолмай руҳий жихатдан тетиклаштиради, иродасини тоблайди. Айниқса ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳаларда меҳнат қиладиган ишчилар учун гимнастиканинг аҳамяти беқиёс эканлигини “ЎзСемЮнгКо”  ёпиқ акционерлик жамияти Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходим дилдан ҳис этмоқда.

1998 йили ишга туширилган корхонада бугунги кунда “Нексия”, “Дамас”, “Кобальт”,” Спарк”, “Ласетти”, автомобиллари учун ёнилғи баклари, қолибланган ва қолибланиб пайвандланган панеллари ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, 200 дан ортиқ бутловчи қисимлар тайёрланади. Еттита цеҳда меҳнат қилаётган 1038 ишчи-ходимлар жамоа зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан  бажариб келяптилар. Ишлаб чиқаришда режасининг ҳамиша ўз муддатида, сифатли бажрилишини корхона рахбаряти энг авволо ходимларнинг соғлом ва жисмонан баркомоллигида деб билади.

Ўн етти йилдирки, корхонада ходимлар гимнастикаси мунтазам йўлга қўйилган. Бунинг учун барча шароит мавжуд. Севимли машғулот очиқ ҳаво қўйнидаги махсус майдонда ўтказилади. 15 дақиқа ишчиларнинг кундалик жисмоний машқларини кўнгилдагидек бажаришлари учун етарли.

Инсон соғ-саломат, тетик ва бардам юрсагина, ишда унум бўлади. Дейди меҳнат муҳофазаси ва техника хафсизлиги бўлими мухандиси Бегижон Ғайназаров. Чунки  тонгда жисмоний машғулот қилган киши кун давомида чарчоқ нелигини билмайди дейди ўлчов ва синов лабораторияси бошлиғи Ёқубжон Норматов. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтказиладиган футбол, волейбол, стол тенниси, арқон тортиш каби спорт турлари бўйича цехлараро мусобақаларда барчанинг фаол қатнашиши муросасиз кураш олиб боришининг сабаби ҳам шунда.

Пресслаш цехи созловчиси Умиджон Охуновнинг айтишича: “Турли соҳа вакиллари иштирокида ўтказиладиган учрашувларда шифокорлар ҳам ҳозиру нозир”. Давра суҳбатларида гимнастиканинг инсон иш қобилятини кучайтириш, иммунитетини ошириши, асаблар ҳамда қон айланиш тизимини яхшилаши, умуман соғлом турмуш тарзини шакллантириши кўп бор таъкидланган.

Print Friendly, PDF & Email