“ЎЗМЕТМАШСАНОАТ”НИНГ “МАЪНАВИЯТ СОАТИ”

“ЎЗМЕТМАШСАНОАТ”НИНГ “МАЪНАВИЯТ СОАТИ”

                       шубҳасиз, тўпланганларда катта таассурот қолдирди 

            Ўзбекистон Республикакси Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-марърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарорига асосан Республика касаба уюшмалари Федерациясида ҳар ойнинг сўнги жумаси соат 16.00 дан 17.00 гача  Федерация тасарруфидаги бир Республика Кенгаши томонидан “Маънавият соати” ташкил этилиши анъанага айланган. Ушбу тадбир  тармоқлар касаба уюшма  Республика Кенгашлари ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоят касаба уюшма бирлашмалари аппарат ходимларини бир ерга тўплаш билан бирга, ҳамжиҳатликда маънавий, ҳуқуқий, иқтисодий билимларини оширишда муҳим восита бўлмоқда.

Ана шундай қизиқарли баҳс-мунозара асосидаги навбатдаги маънавий тафаккурини оширишга қаратилган машғулот Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилиб, 30 январ куни ўтказилди.

“Маънавият соати”доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 16 январдаги “2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзусига бағишланди.

Ушбу тадбир соф иқтисодий мавзуга қаратилганлигидан ҳам маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви  академияси  «Молиявий тизим ва ресурсларни бошқариш» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Исламқулов Алимназар ХуджамуратовичгаФедерация тизимидаги Республика Кенгашлари ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоят касаба уюшма бирлашмалари аппарат ходимлари томонидан  кўплаб саволлар билан мурожаат этишди.

Нотиқ мамлакатимизда2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифа асосида 2014 йилда қўлга киритилган ютуқлар ва амалга оширилган ишлар бўйича фикр билдириб, жавоблар  берди.

Мамлакатимиз иқтисодиётига бағишланган ва иштирокчиларда иқтисодий куникма яратишга оз бўлсада ҳисса қўшган мазкур “Маънавият саоти” кўринишидаги тармоқ ходимлари “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир тўпланганларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email