“АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК”
“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси металлургларнинг меҳнатдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, уларнинг пойтахт театрларида намойиш этилаётган спектаклларни томоша қилишга боришларини ташкил этишда ибратли ишларни олиб бормоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири ноябрь ойида ташкил этилди. Комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бир гуруҳ ишчи-ходимлари Ўзбек Миллий Академик драма театрида намойиш этилаётган “Андишали келинчак” номли спектакль томошасига ташриф буюришди.
Драматург Эркин Хушвақтов асари асосида режиссёр, “Ўзбекистонда хизмат ёшлар мураббийи” Мунаввара Абдуллаева саҳналаштирилган бу спектакль комедия жанрида бўлиб, спектакль ўзга бир хонадонга келин бўлиб тушган ёш қизнинг тақдири ҳақидадир. Ўғли у айтган қизни олмай, севганинга уйлангани учун, қайнона келин билан ўчакишиб қолади. У келинини туғмасликда айблаб, турткилайди. Ҳайдаб юбормоқчи бўлади. Ўзининг кўз остига олиб қўйган қизга ўғлини уйлантирмоқчи бўлади. Аммо ёш келин ўзининг ақл-фаросати билан оиласини сақлаб қолади. Қайнонасининг ҳам меҳру муҳаббатини қозонади.
Спектаклда асосий ролларни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”лар Шоҳида Исмоилова, Хосият Ҳусанова, Рустам Каримов, актёрлар Аваз Қодиров, Собир Отажонов, актрисалар Дилноза Кубаева, Феруза Бобоёрова, Зебинисо Холиқовалар ўз ролларини маҳорат билан ижро этишиб, томошабинлардан катта тассурот қолдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: