«Давлатим байроғи – фахрим, ғурурим!»

Жорий йил 6-16 ноябрь кунлари “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинат ишчи-ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб «Давлатим байроғи – фахрим, ғурурим!» шиори остида фото-суратлар танлови ўтказилди.

Ишчи-ходимлар томонидан танловга бир қанча юборилган фото-суратлар хакамлар хайъати томонидан ўрганилиб якунда хакамлар хулосасига кўра 1-ўрин Ферроқотишмалар цехи жамоаси 2-ўрин 1-навли прокат цехи чилангар-таъмирловчиси Нуретдинов Шахбоз ҳамда 3-ўрин Қуюв прокатлаш мажмуаси етакчи муҳандиси технологи Қодиров Темурмалик фото-суратлари танлов ғолиблари деб топилди.

Куни кеча 18 ноябрь санасида касаба уюшмаси қўмитасида танлов ғолибларини тақдирлаш бўлиб ўтди. Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов иштирокчиларини Ватанимиз байроғи қабул қилинган кун билан муборакбод этди. Ҳамда уларни эришган ютуқлари билан табриклаб келгуси ишларида улкан зафарлар тилади. Шундан сўнг танлов ғолибларига касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email