Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарат ходимларининг 2015 йилдаги жамоа шартномаси бажарилиши якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 февраль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарат ходимлари  касаба  уюшмасининг  умумий  йиғилиши  бўлиб ўтди. Йиғилишда Республика Кенгаши аппарат ходимларини 2015 йил якунлари бўйича жамоа шартномасини бажарилиши кўриб чиқилди.

IMG_0993

Йиғилишда  Республика Кенгаши аппарат ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси Аюпова Шодия Гайратовнани хисоботи тингланди. Касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан 2014 – 2016 йилларга тузилган жамоа шартномасининг барча бандлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Сўнгра савол-жавоб ва муҳокамага ўтилди. Раҳбарият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилди.

Шунингдек, “Республика Кенгаши аппарат ходимларини мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомни янги таҳрирдаги лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Яъни жамоа шартномасига ўзгаришлар киритилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email