Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг ўқиши

2016 йил 08–12 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларини ўқуви бўлиб ўтди. Ўқишда аксарият тармоқнинг  вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамоатчилик асосида янгитдан сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари қатнашдилар. Шунингдек, улар билан бирга “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ходимлари касаба уюшмалари кенгашлари бошланғич, бирлашган касаба уюшмаси ташкилотлари раислари ҳам малакасини оширдилар.

Ишлаб чиқилган Ўқув Дастурига асосан, Федерация Кенгаши томонидан ва Республика Кенгашининг масъул ходимлари ўз мавзулари бўйича, презентациялар қилиб дарслар олиб бордилар. Шунингдек, шаҳар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган домлалар ҳам ўз мавзулар бўйича ўқишга катта ҳиссаларини қўшдилар.

Ўқишнинг амалий машғулотида тингловчилар Тошкент вилоятидаги   намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларидан бири “General Motors Powertrain Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар.

Ўқув дастурига киритилган маданий тадбирда тингловчилар шаҳардаги янги очилган Тошкент политехника музейи экспонатлари билан танишдилар.

Ўқишнинг оҳирги куни давра – суҳбат ва тест синовлари бўлиб ўтди. Компьютер программаси асосида ташкил этилган тест синовлари ўз натижасини кўрсатди.  Натижада:  гуруҳдаги  29  та  тингловчилардан 18 нафари –  I даражали, 9 нафари – II даражли ва 2 нафар – III  даражали сертификатларга  муносиб бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email