Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсат йиғилиши ўтказилиши тўғрисида.

2016 йил 26 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув Марказида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг кенгайтирилган Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Республика Кенгаши Раёсат аъзоларидан ташқари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги асосий ишидан озод этилган касаба уюшма қўмиталари раислари ва фаоллари иштирок этдилар.

IMG__0741

Раёсат йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015 йил давомидаги фаолияти якунлари ва  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  2016 йилга белгиланган устувор йўналишларидан ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг VI- Қурултойида қабул қилинган 2015 – 2020 йилларга мўлжалланган Харакат Дастури вазифаларини амалга ошириш  мақсадида касаба уюшма ташкилотларининг 2016 йилдаги вазифалари тўғрисида.

2. Самарқанд вилоятидаги тармоқ корхоналарида ходимларнинг меҳнат шароити, иш вақти ва дам олиш вақтига оид қонун талабларига риоя қилиниши бўйича  касаба уюшма қўмиталарида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

3.Тармоқнинг Наманган вилояти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тадбирларини бажарилиши тўғрисида.

4. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг  “Кексаларни эъзозлаш йили”” Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида.

5. Тармоқ корхоналарида касаба уюшмаларини иш берувчилар билан ҳамкорликда меҳнат мухофазаси қонунчилигини бажариш ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида.

6. Тармоқнинг Тошкент вилояти бошланғич ташкилотларида “Бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш дастури”ни бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

7. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг касаба уюшма бюджети бўйича 2016 йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси тўғрисида.

8. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йил I-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси.

 

Раёсат йиғилишини очиш ва кун тартибидаги биринчи масала билан сўзга Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А. Хакулов чиқди.

Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари чиқиб, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида сўзладилар. Барча қўйилган масалалар юзасидан мухокама қилинди ва қарорлар қабул  қилинди.

Print Friendly, PDF & Email