Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов билан видолашув

Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни бу ёруғ оламдан кўз юмди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Жорий йилнинг 3 сенятбрь куни Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари кўчаларида ўн минглаб ватандошларимиз чуқур қайғу ва кўз ёшлари билан Президентимиз билан видолашди.

Бугунги кунда Республикамизнинг барча давлат ҳокимияти органларида Президентимиз билан видолашув маросимлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мамлакатимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигининг асосчиси, буюк сиёсатчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари, доно ислоҳотчи ва комил инсон Ислом Каримовнинг сўнмас хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолади. Бу видолашув маросимида иштирок этган ўн-минглаб ватандошларимиз, бутун халқимиз дилидаги сўзлардир.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан барча юртдошларимизга чуқур таъзия изҳор қилади.

Юртбошимиз доим юрагимизда яшайсиз…

Аллоҳнинг назари тушган Юртдир – бу Юрт,
Эл бошига берди одил САРБОНИНИ.
Ғамгин туриб, кўз ёш тўкиб ёшу-қари,
Сўнги йўлга кузатади КАРВОНИНИ.

Йиғла! Ўзбекистон, йиғла! Ҳалқ бугун,
Юртбошимиз ҳаётининг гули сўнди.
Қаранг, ўзи юртни озод қилган кун,
Руҳи озодликка чиққан кун бўлди.

Ўзбекистон деган улуғ давлатни
Нима қилса қилди, дунё билгунча.
Эҳ!!! Чекдилар қанча-қанча заҳматни,
Бу юртни юрт, бу элни эл қилгунча.

Авлодларга қолди мерос, бир ҳикмат,
ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ.

Print Friendly, PDF & Email