Комбинат ходимлари учун Самарқандга саёҳатлар давом этмоқда!

Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бугун комбинатнинг Қўриқлаш хизмати ва Автотранспорт хизмати ходимлари учун қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
​Ишчи-ходимлар саёҳат давомида муҳташам Регистон майдони, Ислом Каримов ҳайкали пойи ва бошқа табаррук қадамжоларни зиёрат қилиб, бир олам унутилмас таассуротлар билан қайтишди.
​Бу каби мазмунли саёҳатлар режа асосида давом этади ва тез орада бошқа цех ходимлари учун ҳам навбатдаги сафарлар ташкил этилади.

Print Friendly, PDF & Email