МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИГА КАТТА ЭЪТИБОР

  МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИГА КАТТА ЭЪТИБОР 

Андижон вилоятидаги  фаолият олиб бораётган корхоналарда ишловчиларга ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратилиши корхонанинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига хисса қўшилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 214, 217-моддаси 4-қисми, Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни 13-моддаси 3-қисми, 17-моддаси 1-қисми, Адлия вазирлигидан 2012 йил 29 августда 2387-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10-июлдаги 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми талаблари ижроси таъминланиши юзасидан “ЎзХанву” Ўзбекистон — Корея қўшма корхонасида самарали ишлар амалга оширилган. Жами ишловчи ходимлар сони 160 нафарни ташкил этиб, барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтгазилган. Бунинг учун 5 млн 392 минг сўм маблағ сарфланган. Бундан ташқари, 160 нафар ходимларга маҳсус кийим, пойабзал ва бошқа шаҳсий ҳимоя воситалари тарқатилган. Шунингдек 8 млн 80 минг сўмлик ювиш воситаларидан: совун, порошок, суюқ совун билан таъминланган.

Корхонада ишловчи ходимларга етарли шароитлар яратилиши корхонани янада ривожланишига ҳисса қўшмоқда.

Print Friendly, PDF & Email