Наврўз умумхалқ ҳашари

Дунёда гўзал ва қадимий байрамлар талайгина. Буларнинг ичида Наврўз ўзининг қадимийлиги, чуқур маъноси ва миллатимизга хослиги билан ажралиб туради. Бу байрамда барча хафагарчиликлар унутилади, уруш ва жанжаллар тўхтатилади.

Ушбу гўзал байрам арафасида халқимизда ажойиб анъана мавжуд – яъни Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрилади, махаллалар, аҳоли турар жойлари, оромгоҳлар ва дам олиш масканлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудлари ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади. Ушбу мақсадда жорий йилнинг 12-13 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.

“Худоёр боғбон” фермер хўжалиги

Ушбу ҳашарда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши девон ходимлари  хам фаол иштирок этдилар. Улар хам “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 туп дарахт менинг тухфам” шиори остида ўтказилаётган акцияда иштирок этиб, Тошкент  вилояти, Охангарон тумани,  Янгиобод шаҳарчасидаги дам олиш оромгоҳига 150 туп мевали дарахт (140 та гилос 10 та олма) кўчати, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Худоёр боғбон” фермер хўжалигида  100 туп узум кўчати ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Каттасой кўча 8-хонадонда 25 туп гилос  дарахтлари экишди. Бундан ташқари 50 дан ортиқ дарахтларни буталаб, 100 дан ортиқ дарахтларни оқлашди. Хаммаси бўлиб 275 туп мевали дарахтлар Наврўз байрами ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тухфа бўлди.

Миробод туман, Миробод махалласи
Print Friendly, PDF & Email