Сайёр йиғилишлар давом этмоқда

Бугун 21 январь куни касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги сайёр йиғин комбинат марказий лабораториясида бўлиб ўтди.

Маълумот учун: комбинат марказий лаборатория 1956 йил ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти, комбинат цехларида тайёрланадиган тайёр махсулотларни сифатини кимёвий услубда таҳлил этиб беради.
Айни пайтда бу ерда 173 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда.

Сайёр йиғинда марказий лаборатория бошлиғи А.Вохидов ҳамроҳлигида касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари марказий лабораториянинг фаолияти ишчи-ходимларнинг иш жараёнлари ва махсулотларни сифатини тахлил қилиш жараёнлари ҳамда касаба қўмитаси раиси хонаси ва бошқа жойлар билан танишишди.

Шундан сўнг комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси А.Узоқов томонидан касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларининг йиғилиши ўтказилди. Ҳамда келгусида амалга ошириши режалаштирилган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email