Шахмат-шашка бўйича «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубогининг 1-босқичига старт бериди

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тамонидан, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича тармоқнинг бошланғич ташкилот корхоналарида «Ўзметмашсаноат»  касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубогининг 1- босқичига старт берилди.

Биринчилардан бўлиб ушбу спорт мусобақаси «Андижонкабель» АЖ қўшма корхонасида бўлиб ўтди. Мусобақда 100 дан ортиқ эркак ва 70 дан ортиқ аёл спорт ишқибозлари иштирок этишди. Йиғилганлар спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича қизғин беллашишди. Ғолиб бўлганларга корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.

1-босқич тармоқнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлари ўртасида ўтказилиб, унда ғолиб бўлганларга вилоят босқичида қатнашиш имкони туғилади

 

Print Friendly, PDF & Email