“UzAuto-INZI” МЧЖ.

Амалий ёрдам кўрсатиш ва олиб борилаётган фаолият билан танишиш мақсадида Республика Кенгаши маъсул ходимларидан иборат ишчи гурух “UzAuto-INZI” МЧЖ корхонасида бўлиб, иш берувчилар ва ходимлар билан учрашишди. Иш жойларида, ижтимоий объектларда бўлиб, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, жамоа шартномалари бандларини бажарилиши, ойлик маошларини ўз вақтида тўланиши, иш жойларига келиб-кетиш ва овқатланишларни ташкил этиш холатлари билан танишиб чиқишди. Касаба уюшма аъзолари билан мулоқот ўтказиб, саволларга жавоб беришди. Амалий ёрдам кўрсатилди.

Print Friendly, PDF & Email