Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан 2017 йил май ойида амалга оширилган сайёр қабуллар ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тартиботи мутлақо янги тизимга ўтказилди.

Хусусан, 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилишнинг энг долзарб ва устувор вазифаларини белгилаб берди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари ҳамда барча туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил топди.

Ҳусусан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси томонидан 2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган сайёр қабуллар жадвали тасдиқланиб, ушбу жадвал асосида жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 16-18 май кунлари Республика Кенгашининг бош юрисконсульти Ш.Хамрақулов, Республика Кенгаши мутахассиси Д.Алимова, бош ҳисобчи Н.Ирматова, ҳудуд бўйича масъул ташкилотчи Ш.Бутаевлар  тармоқ тизимининг Андижон вилоятидаги “Уз Донг Жу Пеинт”, “Уз Донг Янг ко”, “Уз Корам ко”, “Уз Тонг Хонг”, “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ, “ЖМ Ўзбекистон” корхоналарида бўлиб, ходимларга яратиб берилган меҳнат шароитлари билан танишиб чиқди ҳамда 60 нафарга яқин ишчи ва ходимлар билан бевосита суҳбатлар ўтказди.

Жорий йилнинг 18 май куни Касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят бирлашмаси фаоллар залида Республика Кенгашининг Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимова ҳамда Ёшлар кенгаши раиси Ш.Хамрақуловлар ҳамкорликда “Уз Коджи”, “Андижонкабел”, “Уз Метертеч”, “Уз Ханву” ва бошқа корхоналарнинг 120 нафардан ортиқ ишчи-ходимларига интерфаол усулида семинар ташкил этди. Семинар якунида
40 нафардан ортиқ ишчи ҳамда ходимларнинг қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жорий йилнинг 19 май куни тармоқ тизимининг Наманган вилоятидаги “Автотеххизмат-Н” МЧЖ ҳамда “ЎзЧасис” МЧЖ корхоналарида бўлиб, ходимларга яратиб берилган меҳнат шароитлари билан  танишиб чиқди ва 20 нафардан ортиқ ишчи ҳамда ходимлар билан бевосита суҳбатлар ўтказди.

Ташкил этилган тўрт кунлик сайёр қабуллар давомида жисмоний ва юридик шахслар, жумладан ишчи ва ходималарнинг мурожаатлари, уларнинг кўриб чиқилиши ва ижроси бўйича ўрганиш ва фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда ишчи ва ходимларнинг 20 дан ортиқ оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 40 дан ортиқ мурожаатларга эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email