Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши тўғрисида

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Республика Кенгаши Раёсат аъзоларидан ташқари ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд корхоналарининг касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.

Раёсат йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016 йил I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида.
  3. Касаба уюшма бошланғич ташкилотларида 2015 йилда жамоа шартномалари ва тармоқ келишувларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиш якунлари тўғрисида.
  4. Тармоқнинг Андижон вилояти касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларнинг Устав талаблари асосидаги фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида.
  5. Фарғона вилоятидаги тармоқ корхоналарида 2015 йил ва 2016 йил ярим йиллиги давомида фуқароларнинг мурожаатлари ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида.
  6. Тармоқнинг Навоий вилояти касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларида штат жадвали ва молиявий интизом талабларига риоя қилиш, бюджетдан тўғри фойдаланишнинг аҳволини ўрганиш тўғрисида.
  7. 2016 йилда тармоқ корхоналарига қарашли оромгоҳларда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши тўғрисида.

Раёсат йиғилишини очиш ва кун тартибидаги биринчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016 йил I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги масаласи юзасидан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакуловни маърузаси тингланди.

Музокараларда бошланғич ташкилотларининг раислари сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида тўҳталиб ўтдилар. Кун тартибидаги барча қўйилган масалалар муҳокама қилинди ва қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email