“Узметашсаноат”да Янги йил тадбирлари

Барча давлатларда Янги йил байрами энг севикли, энг орзиқиб кутиладиган байрам хисобланади. Байрам арафасида барчага совға салом улашиш, ёши улуғлар холидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш айниқса анъанага айланган.

Шу анъанадан воз кечмаган холда, металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши Янги йил байрами арафасида туркум тадбирлар уюштирди.  Тармоқ тизимида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан касаба уюшмалар собиқ фаолларини, хамда Республика Кенгаши аппарати ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 нафар фуқароларга янги йил совғаси сифатида озиқ – овқат тўпламлари олиб берилди. Тармоқ корхоналарида фаолияти юритаётган ходимларнинг фарзандларига эса 300 дона Янги йил арчаси байрамларига бепул чипталар тарқатилди.

“Узметмашсаноат” касаба уюшма Республика Кенгашига бириктирилган Миробод туманидаги “Миробод, “Янги Миробод” ва “Байналминал” махалла фуқаролар йиғини раисларининг хатларига асосан, ушбу махаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг 6 нафарига байрам совғаси қилиниб озиқ-овқат тўрламлари берилди.

Print Friendly, PDF & Email