Ёшларнинг мехнати муносиб баҳоланди.

 

Мамлакатимизда ҳар тамонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан хамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларини оммалаштириш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълимга тадбиқ этиш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий махоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсати қўллаб қувватлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг асосий мақсади ва фаолияти йўналишларидан биридир.

Шу мақсадда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кумаклашиш” лойихаси доирасида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги Низомга кўра, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассаслари (шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари)да меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 16 ёшдан
25 ёшгача бўлган иқтидорли ишчи-ходимлар, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ўртасида “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” номинацияси бўйича танловнинг 1-босқичи туман (шаҳар) миқёсида, 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди.

1-босқич – туман (шаҳар) миқиёсида жами 74 нафар номзодлар иштирок этиб, шундан 36 нафар иштирокчи биринчи ўринни эгаллади ҳамда вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқиёсида ўтказилиб, унда иштирок этган 36 нафар иштирокчидан
8 нафари ғолиб деб топилиб, танловнинг Республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Танловнинг Республика (финал) босқичи жорий йилнинг 18 июль куни Тошкент Авиасозлик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 8 нафар иштирокчининг билим савияси икки босқичда – кўп вариантлилик асосида синовдан ўтказилиб, 1-босқичда 2 хил (электрпайвандлаш ҳамда галлипайвандлаш) касбий-амалий топшириклар берилди, 2-босқичда назарий билимлари 30 тадан тест саволлари орқали баҳоланди.

Танлов иштирокчиларининг назарий билим савияси ҳамда касбий-амалий тайёргарлик сифатини холисона баҳолаш учун етакчи амалиётчи мутахассислар ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан иборат 5 кишилик хакамлар хайъати тузилди.

Танлов натижасига кўра, “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” номинацияси бўйича Республика босқичида “Автотеххизмат” Тошкент ҳудудий акциядорлик жамияти пайвандчиси Жўраев Шерали учунчи, Урганч тадбиркорлик ва сервис КҲК битирувчиси Рўзметов Собиржон иккинчи, Олховиков Артём биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

Қолган 5 нафар иштирокчилар ҳам ўзларининг билим ва маҳоратларини муносиб намоён этганликлари сабабли уларнинг меҳнати юксак баҳоланиб, ҳар бирига Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email